Оҳангаронда республикада биринчи бўлиб “Ақлли таълим” тизими бўйича кимё лабораторияси ишга туширилди

Фото: "Халқ сўзи"
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги «2022 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонига биноан, алоҳида танлаб олинган туманларда юқори самарадор инновацияларни жорий этиш, ҳудуд аҳолисининг турмуш даражасини ошириш, юқори технологик янги иш ўринларини яратиш, ижтимоий инфратузилмани яхшилаш ва инновацион бизнес модель асосида “Инновацион ҳудуд”ларни ривожлантириш белгиланган.
Ушбу ҳужжатга мувофиқ, Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ва Чирчиқ шаҳарлари “Инновацион ҳудуд” мақомини олганди.
“Ақлли таълим” йўналиши бўйича Оҳангарон туманининг “Қорахитой” маҳалласидаги 12-умумтаълим мактабнинг кимё лаборатория хонасига “Interaktiv taʼlim VR“ дастури жорий қилинди. Мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари билан бирга биринчи дарслик синовдан ўтказилди. Кейин лойиҳанинг моҳияти, афзалликлари ўқувчиларга тушунтирилди. Эндиликда кимё фанидан лаборатория ишларида ўқувчилар кимёвий моддалар билан тўғридан-тўғри ишлаши шарт эмас. Ҳаммаси виртуал шаклда олиб борилади, яъни мутлақо хавфсиз. Шунингдек, ушбу дастур Тошкент вилоятида биринчилардан бўлиб мазкур мактабда ўрнатилгани эътиборга моликдир.
Эътиборли жиҳати, ўтган йили “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2-мавсумида 12-умумтаълим жамоаси мактабни замонавий технологиялар билан жиҳозлаш лойиҳасини порталга жойлаштириб, овоз йиғиш натижаларига кўра ғолиб деб топилганди. Бюджетнинг орттириб бажарилган қисмидан мазкур лойиҳа учун жами 1,2 млрд. сўм маблағи ажратилиб, ушбу маблағга турли инновацион технологиялар олиб келинди.
Шулар орасида “Ақлли таълим” тизими бўйича мазкур лойиҳа ҳам амалга татбиқ этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг