Оғиздаги нохуш ҳид саратон аломати бўлиши мумкин
Иллюстратив фото
Буюк Британия Миллий Соғлиқни сақлаш хизмати шифокорлари оғиздан ёқимсиз ҳид SELENBP1 генидаги мутациянинг белгиси бўлиши мумкинлигини аниқладилар. Таъкидланишича, бу саратон хавфи ортиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Муайян касалликларнинг ривожланиши билан бирга келадиган ёмон ҳид ҳалитоз деб аталади. Бу оғизда ёки бутун танада муаммоларни кўрсатиши мумкин бўлган аломатдир. Хусусан, оғиздан ёқимсиз ҳид ларингеал саратоннинг биринчи намоёни бўлиши мумкин. Ҳалитоздан ташқари, касалликнинг огоҳлантирувчи белгиларига қуйидагилар киради: томоқдаги шиш ҳисси, овознинг хириллаши, тез-тез йўтал, нафас олиш қийинлашуви, вазн йўқотиш ва сурункали чарчоқ.
Тажриба давомида мутахассислар саратоннинг аниқроқ белгиси аниқланди. Олимлар ҳалитоз билан оғриган беморларда нафас чиқарилган ҳавода метантиол ва диметил сулфид (оғиздан ёмон ҳид берувчи олтингугурт бирикмалари) миқдори кўпайганлигини аниқладилар. Маълум бўлишича, бу бирикмалар олтингугуртнинг парчаланиши ва ўсимта ўсишини бостириш учун масъул бўлган SELENBP1 генидаги мутация билан боғлиқ. Ушбу геннинг ишлашидаги бузилишлар саратон ривожланиш хавфини ошириши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Телеканаллар, радио ва ижтимоий тармоқлардаги айрим рекламаларга ишониб қолманг — Рақобат қўмитаси огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг