ОФК Элит Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи якунланди

11:44 18 Февраль 2026 Спорт
335 0

Кеча ОФК Элит Чемпионлар лигаси мусобақасининг ғарбий минтақасида гуруҳ босқичи ўйинлари якунланди.

8 та тур натижаларига кўра қуйидаги жамоалар мусобақанинг нимчорак финал босқичига йўл олди:

«Ал-Ҳилол» (Саудия Арабистони);

«Ал-Аҳли» (Саудия Арабистони);

«Трактор» (Эрон);

«Ал-Иттиҳод» (Саудия Арабистони);

«Ал-Ваҳда» (Бирлашган Араб Амирликлари);

«Шабаб Ал-Аҳли» (Бирлашган Араб Амирликлари);

«Ал-Садд» (Қатар);

«Ал-Дуҳайл» (Қатар).

Бирлашган Араб Амирликларининг «Ал-Шаржа», Қатарнинг «Ал-Ғарафа», Ироқнинг «Ал-Шорта» ва Ўзбекистоннинг «Насаф» клублари эса мусобақадаги иштирокини шу босқичда якунлади.

Маълумот учун, Элит Чемпионлар лигасининг нимчорак финал ўйинлари 2 март санасида старт олади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?