ЎФА миллий терма жамоа бош мураббийлигига янги номзод топди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигига италиялик мутахассис Фабио Каннаваро олиб келиниши мумкин. Бу ҳақда СА нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутахассис билан дастлабки музокараларни ўтказган, ҳозирда ушбу жараён давом этмоқда.
Маълумот учун, Фабио Каннаваро 1991–2011 йилларда футболчи сифатида фаолият олиб борган. 2006 йилда у «Олтин тўп» совринини қўлга киритган.

Мураббий сифатида Хитойнинг «Гуанчжоу Эвергранд», Саудия Арабистонининг «Ал-Наср», Италиянинг «Беневенто», «Удинезе» каби клубларида ишлаган. Фабионинг сўнгги иш жойи Хорватиянинг «Динамо Загреб» клуби бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ЎФАнинг терма жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе билан шартномаси келгуси ой якунланади. Ўз навбатида, Кападзега ҳам айни пайтда Хитой миллий терма жамоасидан таклифлар бўлаётгани айтилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг