Одамлардан масжид қурилиши баҳонасида пул йиққанлар ушланди

13:57 06 Июль 2025 Жамият
227 0

Ижтимоий тармоқларда бир неча шахслар фуқаролардан интервью олиш баҳонасида суҳбатлашиб, улардан фирибгарлик йўли билан пул йиғаётгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси юқоридаги ҳолат юзасидан маълумот берди.

Билдирилишича, кеча, 5 июль куни пойтахтнинг Чилонзор туманидаги боғларнинг бирида 2004 йилда туғилган Ш.С., 2001 йилда туғилган С.С. ва 2004 йилда туғилган Т.А.лар фуқаролар билан интервью олиш баҳонасида суҳбатлашиб, улардан фирибгарлик йўли билан масжид қурилиши, ногиронларга ёрдам каби баҳоналарни ишлатиб пул йиғаётгани аниқланган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу фуқароларнинг шахси аниқланиб, улардан ашёвий далил сифатида пул маблағлари холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

«Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», дейилади ИИББ хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?