Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилмоқда
Фото: Ҳақберди Асқаров /«Халқ сўзи»
Сенатнинг иккинчи ялпи мажлисида “Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.
Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, одам савдосига қарши курашиш, ундан жабрланган шахсларни ҳар томонлама ҳимоя қилиш борасида тизимли ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.

Натижада одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги ишлар тизимлаштирилиб, ушбу жиноятдан жабрланганларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, хориждаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Ўғирлаш, зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларини қўллаш орқали одам савдоси жиноятини содир этганлик учун жазо чораси кучайтирилаётганлиги алоҳида таъкидланди.

Бундан ташқари, муҳокама давомида Қонун билан одам савдоси жиноятини ҳомиладор аёлга нисбатан содир этган шахсларга оғирроқ жазо чораларини белгиловчи ўзгартиришларни киритиш таклиф этилаётганлиги қайд этилди.
Сенаторлар томонидан мазкур Қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олишга, уларга қарши самарали курашишга, бундай қилмишлар учун мутаносиб жазо чоралари белгиланишига, қолаверса, болалар ва хотин-қизлар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишга хизмат қилиши қайд этилди.
Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.











Фото: Ҳақберди Асқаров /«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг