Обод масканга айланаётган Чўлигулистон
Рустам НУРМАТОВ/«Халқ сўзи». Зафаробод туманидаги “Чўлигулистон” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида “Обод маҳалла – обод хонадон – обод кўча“ дастури доирасида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
Айни кунларда 4 та кўчадаги ичимлик суви тармоғини янгиланиш, 4 та бинони канализация тармоғига уланиш, 4 километр масофадаги ички йўлларга асфальт ётқизиш ҳамда пиёдалар йўлакларини қуриш қизғин давом этмоқда. Аҳолига маиший ва компьютер хизматларини кўрсатиш шохобчаларини барпо этиш ҳам бошлаб юборилди.
Албатта, обод бўлаётган масканда таълим муассасаси эътибордан четда қолгани йўқ. 12-сонли умумий ўрта таълим мактабининг спорт зали тўлиқ қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.
Бундан ташқари, дастур доирасида ариқларни тозалаш, кўча ва гузарларни ободонлаштириш, йўл бўйидаги аҳоли уйлари, ёлғиз яшовчи кексалар хонадонларини тартибга солиш, таъмирлаш, ичимлик суви ҳамда электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлардан барча мамнун.
Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Туман тиббиёт бирлашмаси шифокор ва ҳамширалари “Чўлигулистон”даги ҳар бир хонадонга кириб, оила аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказяпти. Соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, хонадонлар покизалиги ва озодалигини сақлаш, фуқароларнинг тиббий маданиятини оширишга қаратилган тарғибот тадбирлари ҳам ташкил этилмоқда.
Умуман олганда, “Чўлигулистон” номига монанд тарзда обод масканлардан бирига айланиб боряпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг