ОАВ вакиллари аккредитация гувоҳномаларини участка сайлов комиссияси талабига биноан кўрсатишлари шарт

Фото: МСК Матбуот маркази
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни. Мазкур сиёсий жараён оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб борилади.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига биноан, сайлов жараёнларини ёритувчи ОАВ вакиллари Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтказилади.
Сайлов жараёнларини сайлов участкаларидан туриб ёритиш учун ОАВ вакиллари Марказий сайлов комиссияси томонидан берилган аккредитация гувоҳномаларини участка сайлов комиссиясининг талабига биноан кўрсатишлари шарт.
Аккредитация гувоҳномалар шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан кўрсатилгандагина ҳақиқий деб топилади.
Аккредитация гувоҳномасини тақдим этмаган ёки тақдим этишдан бош тортган ОАВ вакиллари участка сайлов комиссиясининг сайлов ҳамда овозларни санаб чиқиш жараёнларида иштирок этишлари мумкин эмас.
Шунингдек, аккредитациядан ўтмаган ОАВ вакиллари участка сайлов комиссиясининг якуний баённомаларидан нусха олишлари тақиқланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг