Нью-Йорк суди Дональд Трампни фирибгарликда айбдор деб топди

21:12 17 Февраль 2024 Дунё
333 0

Фото: Reuters

Нью-Йорк суди АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампни фирибгарликда айбдор деб топди ва унинг 355 миллион доллар миқдорида жарима тўлашига ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда СNN телеканали хабар бермоқда.

Шунингдек, унга Нью-Йорк штатидаги ҳар қандай компанияда уч йил давомида раҳбарлик лавозимини эгаллаш тақиқланди. Трамп давлат банкларидан кредит сўраш ҳуқуқидан ҳам маҳрум қилинди. Суд тадбиркорнинг имтиёзлироқ ставкаларда кредит ва суғурта олиш мақсадида молиявий ҳисоботларни сохталаштирганини аниқлади.

Бундан ташқари, Трампнинг икки ўғли — Дональд ва Эрик ҳам айбдор деб топилди. Уларнинг ҳар бири тўрт миллион доллардан жарима тўлаши керак бўлади.

Айни пайтда Трампнинг адвокатлари апелляция бериши кутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер