Нурсултон Рўзибоевнинг UFCдаги навбатдаги жанги қачон?
Ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги UFC жангига оид маълумотлар эълон қилинди. 31 ёшли ҳамюртимиз 17 май куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида жойлашган «UFC Apex» мажмуасида бўлиб ўтадиган «UFC Fight Night» турнири доирасида октагонга кўтарилади. Бу ҳақда машҳур инсайдер Алекс Беунин ўзининг Х тармоғидаги саҳифасида хабар берди.
Маълумотларга кўра, Рўзибоевнинг рақиби америкалик спортчи Дастин Стольцфус бўлади. Жанг ўрта вазн тоифасида ташкил этилиши кутилмоқда. Қайд этиш жоизки, Нурсултон сўнгги жангини ҳам айнан шу вазнда ўтказган эди ва унда ғалаба қозонганди.
Бу жанг Нурсултон Рўзибоев учун UFC доирасидаги бешинчи жанг бўлади. У бугунги кунгача ушбу Лигада 4 та жанг ўтказган ва уларнинг учтасида ғалаба қозониб, бир бор мағлуб бўлган. Умумий профессионал фаолияти давомида эса 35 та ғалаба, 9 та мағлубият ва 2 та дуранг натижасини қайд этган.
Унинг рақиби, 33 ёшли Дастин Стольцфус эса профессионал фаолияти давомида 16 та ғалаба ва 6 та мағлубиятга эга. Унинг UFCдаги натижалари 3 та ғалаба ва 5 та мағлубиятни ташкил этади. Бу жанг ҳар икки спортчи учун ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, рейтингда юқори поғоналарга кўтарилиш имконини яратади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг