Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанги ким билан бўлиши маълум
Фото: Архив сурат
Ўзбекистонлик жанг санъати устаси Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди.
Хорижий манбаларда ёзилишига кўра, Рўзибоев 16 август санасида Чикагода бўлиб ўтадиган UFC‑319 мусобақаси доирасида октагонга кўтарилади. Унга АҚШлик Брайн Бэттл рақиблик қилади.

Айнан шу кечада Хамзат Чимаев африкалик Дрикус Дю Плессига қарши чемпионлик жанги ўтказади.
Маълумот учун, ушбу жанг Нурсултон учун UFCʼдаги олтинчиси бўлади. Андижонлик спортчи бунгача мазкур промоушнда 5 марта октагонга чиқиб, 4 та ғалаба ҳамда 1 марта мағлубият қайд этган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг