Нуротада “яшил” электр станцияси қурилмоқда
Нурота туманида энергия соҳасида муҳим аҳамиятга эга йирик лойиҳа — қуввати 300 мегаватт (МВт) бўлган қуёш электр станцияси ва 150 МВт қувватли энергия сақлаш тизими қурилиши бошланди. Лойиҳа Хитой Халқ Республикасининг “China Energy Investment Corporation” компанияси томонидан амалга оширилмоқда.
— Мазкур лойиҳа аҳолини ҳамда иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш мақсадини кўзлайди, — дейди туман ҳокими Азамат Файзиев. — Лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида йилига 1,7 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бу кўрсаткич 700 минг хонадоннинг йиллик истеъмолига тенг демакдир. Шунингдек, лойиҳа ҳисобига 515 миллион куб метр табиий газ тежалиб, 714 минг тонна зарарли моддалар атмосферага чиқарилишининг олди олинади.

Қурилиш жараёнида 1 500 нафар мавсумий иш ўрни, станция тўлиқ ишга тушгандан сўнг эса 60 та доимий иш ўрни яратилади.
Мазкур “яшил” электр станцияси ҳудудда қайта тикланувчи энергия улушини ошириш, экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда энергия хавфсизлигини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлади.
Темур ЭШБОЕВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг