Нуробод ҳокимининг яйлов ажратишга доир қарори коррупцион ҳолатлар асосида чиқарилгани сабабли бекор қилинди
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг хабар беришича, Самарқанд вилояти Нуробод туманида яйловни ғалла экиш учун ажратиш тўғрисидаги ҳоким қарори бекор қилинган.
Қайд этилишича, Самарқанд вилояти Нуробод тумани «Ағрон» маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.Я.нинг мурожаати агентлик томонидан ўрганилган.
Фуқаро ўз мурожаатида Нуробод туман ҳокимлиги ва туман кадастр бўлими масъуллари томонидан Тошқудуқ массивидаги 2118к, 2119к, 2120к, 2121к ва 2122к контурлардаги 40.0 гектар экин экилмаган яйлов ер майдонлари сохта ҳужжатлар асосида лалмикор ер майдонлари сифатида “A. I. S.» МЧЖга берилганлиги ҳамда Нуробод туман ҳокимининг 2020 йил 23 декабрдаги 905-Қ-сон қарори коррупцион ҳолатлар асосида чиқарилганлигини маълум қилган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан тегишли ҳужжатларни ўрганишлар давомида, Нуробод туман ҳокимининг мазкур қарори қабул қилинишида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни бериш ва яйловлардан фойдаланиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилмаганлиги маълум бўлди.
Жумладан, Нуробод туман ҳоким қарорига асосан “A.I.S.» МЧЖга Нуробод тумани Тошқудуқ массивидаги 2118к, 2119к, 2120к, 2121к ва 2122к контурларда жойлашган яйлов ер майдонлари лалмикор ер сифатида ғаллачилик билан шуғулланиш учун ажратилган. Ушбу контурлардаги ер майдонлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2021 йил 27 мартдаги 01002-сонли хатида узоқ йиллардан буён фойдаланилмаган ва экин экилмаган яйлов ер майдонлари эканлиги ҳам кўрсатилган.
Ўрганишлар ва Нуробод туман ҳокимлиги масъуллари билан олиб борилган тегишли ҳаракатлар натижасида туман ҳокимининг қарори бекор қилиниб, Нуробод тумани Тошқудуқ массивида жойлашган яйлов ер майдонлари туман ҳокимлиги захирасига олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг