Нурафшонда “Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси” очилди
Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида “Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси” бўлиб ўтмоқда.
Икки кун давом этадиган ярмаркада пойтахт вилоятидан 300 дан зиёд саноат корхоналари 2,5 минг турдан ортиқ, шунингдек, бошқа вилоятлардан келган 50 нафарга яқин тадбиркорлар ўз маҳсулотлари билан қатнашаётир.
Тадбир доирасида вилоят ҳокими ва тизим масъуллари иштирокида тадбиркорлар учун сайёр қабул ҳам ташкил этилди. Унда тижорат банклари томонидан лойиҳалар учун кредит маблағи ажратиш, солиқ тўловлари, ер-кадастр, инвестиция йўналтириш каби кўплаб масалалар юзасидан юзлаб мурожаатлар кўриб чиқилди. Жараёнда ҳар бир мурожаат тегишли тартибда масъулларга йўналтирилди. Айрим мурожаатлар бўйича тадбиркорларга ҳуқуқий тавсиялар берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг