Нукусда Озарбайжон маданияти ва адабиёти маркази очилди
Фото: Ғ.Отажонов / «Халқ сўзи»
Нукус шаҳрида жорий йилнинг 20-21 октябрь кунлари Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳузуридаги маданият маркази ташаббуси билан Озарбайжон маданияти ва адабиёти кунлари ўтказилди.
Тадбир доирасида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида Ҳусайн Жовид номидаги Озарбайжон маданияти ва адабиёти марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
– Тадбирда Ўзбекистон ва Озарбайжон давлатлари ўртасидаги дўстлик алоқаларини ифодаловчи бир неча йўналишларда кўргазмалар ташкил қилинди, – дейди институт матбуот хизмати раҳбари Ислам Матеков. – Хусусан, адабиёт, маданият, санъат, тарих йўналишларида икки давлат муносабатлари, шу билан бирга, қардош озарбайжон халқининг миллий кийимлари, санъат намуналари, бадиий асарлари намойиш қилинди.
Озарбайжон делегацияси аъзолари қорақалпоқ адабиёти, санъати, маданияти дурдоналари, айниқса, Ажиниёз, Бердақ, Иброҳим Юсупов, Тўлепберген Қайипбергеновларнинг асарлари, қорақалпоқ халқ достонлари озарбайжонлик китобсеварлар орасида машҳурлигини айтиб, шу йўналиш бўйича икки томонлама илмий фаолиятни олиб бориш учун ўз таклифларини билдирди.
Тадбир институт талабалари ҳамда Озарбайжон Республикасидан ташриф буюрган санъат намояндалари иштирокидаги концерт дастури билан якунланди.
Ғ.Отажонов, “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг