Нукусда ФВВ ғаввос-қутқарувчилари чўкаётган фуқарони қутқариб қолди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари Нукусда инсон ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақида вазирликнинг расмий Telegram-каналида маълумот берилди.
Унда айтилишича, бугун, 17 февраль куни соат 08:20 да Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри марказидан оқиб ўтувчи «Дўстлик» каналида бир фуқаро чўкаётганлиги тўғрисида, ушбу ҳудуддан ўтиб кетаётган йўловчи томонидан Фавқулодда вазиятлар бошқармасига мурожаат келиб тушган.
Мазкур мурожаатга асосан, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ғаввос-қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, фуқарони қутқаришга муваффақ бўлган. Қутқарувчилар томонидан фуқарога дарҳол биринчи ёрдам кўрсатилиб, унинг ҳаёти сақлаб қолинган ҳамда тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Бухорода ўзини дарёга ташлаган аёл профилактика инспектори томонидан қутқариб қолингани ҳақида хабар берган эдик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг