Нострификация бўйича тест синовлари илк бор вилоятларда ҳам ўтказилди

16:34 20 Май 2023 Жамият
1072 0

2023 йил 20 май куни хорижий давлатда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш (нострификация қилиш) бўйича навбатдаги тест синовлари бўлиб ўтди.

Мазкур тест синови талабгорларнинг мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда илк бор Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ҳам ташкил этилди.

Тест синовида талабгорларга мутахассислик фанларидан 50 та тест топшириғи (ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балл) ва уларни ишлаш учун 100 дақиқа вақт берилди.

Тест синови махсус ишлаб чиқилган дастур орқали электрон шаклда ўтказилди ва талабгорлар тест синови якунланиши билан ўз натижаларини билиш имкониятига эга бўлди.

Тест натижаларига кўра 55 ва ундан юқори балл тўплаган талабгорларнинг хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари тан олинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер