Ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси олди олинди
Ўзбекистонда ноқонуний тамаки маҳсулотларининг савдосига қарши кураш доирасида бир қатор ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими ва солиқ инспексияси ходимлари ҳамкорликда олиб борган тадбир натижасида фуқаро Ф.Я. томонидан тегишли ҳужжатларсиз сотувга қўйилган 162,8 миллион сўмлик 24 турдаги жами 2 467 қути тамаки маҳсулотлари аниқланди. Мазкур маҳсулотлар савдо дўконида ноқонуний равишда реализация қилинаётган бўлиб, уларнинг барчаси далилий ашё сифатида олиб қўйилди.
Бешариқ туманида ҳам шунга ўхшаш ҳуқуқбузарлик қайд этилди. Департаментнинг Бешариқ тумани бўлими томонидан ўтказилган рейд чоғида «Б.З.» МЧЖ раҳбари А.Қ. томонидан «Ҳамид Олимжон» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган савдо дўконида 4 372 қути акциз маркасиз ва ҳужжатларсиз тамаки маҳсулотлари сотилаётгани аниқланди. Бу маҳсулотларнинг умумий қиймати 61,7 миллион сўмга тенг бўлиб, барчаси далилий ашё сифатида олиб қўйилди.
Бошқа бир ҳуқуқбузарлик пойтахтнинг Миробод туманида фош этилди. Департаментнинг Миробод тумани бўлими томонидан ўтказилган тадбирда фуқаро Р.С. фуқаролардан бири – И.А.га 2 қути актсиз маркасиз тамаки маҳсулотини 100 минг сўм эвазига сотаётган пайтда қўлга олинди. Тергов жараёнида у сотишга мўлжалланган яна 76 турдаги жами 2 458 қути ноқонуний тамаки маҳсулотларини олиб келганлиги аниқланиб, улар ҳам далилий ашё сифатида мусодара қилинди.
Аниқланган барча ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186-1-моддаси – «Этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш» бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари ноқонуний тамаки савдосига қарши курашни янада кучайтириб, бундай қонунбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тадбирларни давом эттирмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг