Ноқонуний қум-шағал қазиб олган мансабдор 6 йилга қамалди
Иллюстратив фото
Чирчиқ дарёсида ноқонуний қум-шағал қазиб олган мансабдор 6 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман судида қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олган «Г.С» МЧЖ раҳбари С.И. иши кўриб чиқилган.
Маълумотларга кўра, 2024 йил 6 ноябрдан 7 ноябрга ўтар кечаси Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, вилоят прокуратураси ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигида навбатдаги тунги рейд тадбири ўтказилган, унда Чирчиқ дарёси муҳофаза ҳудудидан қум-шағал аралашмаси ортиб берилаётганлиги аниқланган.
Ҳолатга аниқлик киритилганида қум-шағал аралашмаси «Г.С.» МЧЖ тегишли бўлган тош майдалаш цехига олиб бориб тўкилаётганлиги маълум бўлган.
Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман суди томонидан «Г.С»МЧЖ раҳбари С.И. Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб, узил-кесил ўташ учун 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Жазони умумий тартибдаги колонияларда ўташ белгиланди. Шунингдек, ҳуқуқбузардан давлат фойдасига 431 миллион 380 минг 664 сўм миқдорида зарар, 38 миллион 280 минг сўм миқдорида жарима ундирилиши белгиланди.
Таъкидлаш жоиз, 2024 йил 1 майдан айрим сув ҳавзалари, хусусан, Чирчиқ дарёси ўзанида ҳам норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг