Нодирбек Абдусатторов Руминиядаги турнирда 26 минг АҚШ доллар ишлаб олди
Руминиянинг Бухарест шаҳрида бўлиб ўтган классик шахмат бўйича нуфузли «Superbet Chess Classic Romania 2025» халқаро турнири якунланди. Айтиш керакки, «Grand Chess Tour» таснифига кирувчи мазкур мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 350 минг АҚШ долларини ташкил этди. Турнирда дунёнинг кучли гроссмейстерлари қаторида юртимиз шарафини Нодирбек Абдусатторов ҳам ҳимоя қилди.
Ҳамюртимиз сўнгги — тўққизинчи турда америкалик Уэсли Сога қарши оқ доналарда ҳаракат қилди ва дуранг натижа қайд этди. Натижада Абдусатторов мусобақа давомида 1 ғалаба, 7 дуранг ва 1 мағлубият билан жами 4,5 очко тўплаб, кучли бешликдан жой олди. Унинг мусобақадаги ягона мағлубияти ҳиндистонлик гроссмейстер Рамешбабу Праггнанандҳага қарши кечди.

Турнирда ғолиблик айнан Рамешбабу Праггнанандҳага насиб этди. У сўнгги турда америкалик Левон Аронян билан дуранг ўйнади ва 5,5 очко тўплаган ҳолда қўшимча кўрсаткичлар асосида чемпионликни қўлга киритди.
Франциялик Алиреза Фирузджа эса руминиялик Богдан-Даниэл Дикни мағлубиятга учратиб, юқори ўринлардан бирини эгаллади. Яна бир француз шахматчиси Максим Вашье-Лаграв польшалик Ян-Криштоф Дудани ортда қолдирди. Доммараджу Гукеш (Ҳиндистон) ва Фабиано Каруана (АҚШ) ўртасидаги беллашув дуранг билан якунланди.

Мазкур мусобақа Нодирбек Абдусатторов учун яна бир мураккаб, бироқ самарали синов бўлди. У жаҳон шахмат элитасида ўз ўрнини яна бир бор исботлаб, халқаро турнирда муносиб иштирок этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг