Нодирбек Абдусатторов нуфузли «TePe Sigeman – 2024» халқаро турнирида чемпион бўлди

22:56 03 Май 2024 Спорт
766 0

Нодирбек Абдусатторов Швецияда ўтказилган ёпиқ «TePe Sigeman – 2024» турнири ғолиблигини қўлга киритди. Бу спортчимизнинг 2024 йилдаги иккинчи йирик соврини ҳисобланади. У аввалроқ «Prague Chess Festival»да ҳам ютуққа эришганди.

Мусобақада таклиф қилинган кучли 8 шахматчи қатнашди. Улар орасида Германиянинг биринчи рақамли шахматчиси Винсент Каймер, ҳиндистонлик Аржун Эригайси каби кучли ўнлик вакиллари ҳам иштирок этди.

Биринчи турда украиналик шахматчи Антон Коробовга имкониятни бой берган Абдусатторовнинг имкониятлари паст баҳолаётган эди. Турнирнинг сўнгги турида ирода кўрсатган спортчимиз 7 имкониятдан 4,5 балл тўплаб, ҳиндистонлик Аржун Эригайси ва ФИДE байроғи остида дона сурган Пётр Свидлер билан бир хил натижа кўрсатди.

Ғолиб тай-брейкда аниқланди. Уч шахматчи бир-бирига қарши блиц йўналишида дона сурди. Ушбу мини-турнирда Нодирбек рақибларини мот қилиб, чемпионга айланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?