Нодавлат спорт-таълим муассасаларига давлат бинолари бепул ижарага берилади
Фото: surviib
“Нодавлат спорт-таълим муассасаларида олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлаш ва уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–302-сон, 01.07.2022 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2022 йил 1 июлдан спорт соҳасидаги мактабдан ташқари нодавлат спорт-таълим муассасаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги чоралари жорий этилади:
- ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ҳамда совриндор бўлган спортчилар томонидан ташкил этилган нодавлат спорт-таълим муассасаси учун давлатнинг бино ва иншоотларини 2024 йил 1 январгача ижара тўловларисиз бериш;
- 2024 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача нодавлат спорт-таълим муассасаси томонидан хизматларни кўрсатиш учун фойдаланиладиган бино ва иншоотлар ижара тўлови харажатларини 50 фоизга камайтириш.
Нодавлат спорт-таълим муассасасини божхона божини тўлашдан озод қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни тайёрлаган нодавлат спорт-таълим муассасалари тренерларига бир марталик пул мукофотлари тўланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг