Нодавлат мактабгача ва мактаб ташкилотлари барча турдаги солиқ ва йиғимлардан озод қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим соҳасида хусусий сектор иштирокини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Унга кўра:
2030 йил 1 январга қадар:
- нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари барча турдаги солиқ (бундан ижтимоий солиқ мустасно) ва йиғимлардан;
- Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини жиҳозлаш ва фаолиятини таъминлаш учун олиб кириладиган замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-методик адабиётлар, анжомлар ва моддий-техник ресурслар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно);
- нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқдан озод қилинди.
2025 йил 1 январдан бошлаб:
- нодавлат таълим ташкилотлари томонидан педагогик фаолиятнидоимий асосда амалга ошириш учун жалб этиладиган хорижий мутахассисларга «А-2» ўқитувчилар кириш визаларини бериш йўлга қўйилади;
- нодавлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагог ходимлари малакасини оширишни А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти, педагогик маҳорат марказлари ҳамда белгиланган тартибда шакллантириладиган реестрга киритилган нодавлат малака ошириш ташкилотларида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириш тартиби жорий этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг