Нилуфар Зокировa каноэда эшкак эшиш баҳсларида чорак финалга чиқди
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нилуфар Зокирова «Париж-2024» ёзги Олимпиадасидаги иштирокини бошлаб олди.
Қайд этиш керакки, Нилуфар Зокирова 200 метрга каноэда эшкак эшиш баҳсларида 48:98 натижа билан ўз гуруҳида учинчи бўлиб келди.
Энди спортчи қизимиз чорак финалда қатнашади. Агар 1 ёки 2-ўринни банд этганида у тўғридан-тўғри ярим финалда қатнашарди.
Нилуфар Зокирова 1997 йил 15 июнда Тошкентда таваллуд топган. Асосан 200 ва 500 метрга каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.
Чорак финал бугун 15:40 дан сўнг бошланади.
Аввалроқ, Улуғбек Рашитов нимчорак финалга ўтганлиги ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг