Николас Мадуро яна президент бўлди
Фото: BBC News
Венесуэладаги президентлик сайловларида президент Николас Мадуро ғалаба қозонди. Миллий Сайлов Кенгаши раҳбари, Мадуронинг яқин иттифоқчиси Элвис Аморосонинг маълум қилишича, 80 фоиз овозлар ҳисоблаб чиқилганда Мадуро 51,20 фоиз, унинг асосий рақиби эса 44,02 фоиз овоз олгани маълум бўлган.
Венесуэла мухолифати овозларни қалбакилаштиришга йўл қўйилганини таъкидлаб, натижаларга эътироз билдирмоқда. Улар Мадуронинг 11 йиллик ҳокимиятидан кейин уни четлаштириш учун Эдмундо Гонсалес номзодини илгари сурган.
Каракасдаги тарафдорлари олдида чиқиш қилган Мадуро ўзининг қайта сайланишини тинчлик ва барқарорлик ғалабаси эканлигини айтди. Шунингдек, у мамлакат сайлов тизимини мақтаб, шаффоф деб таърифлаган.
АҚШ Давлат котиби натижа эълон қилинганидан кейин ўз шубҳасини билдирган. Энтони Блинкеннинг айтишича, Қўшма Штатлар эълон қилинган натижа Венесуэла халқининг иродаси ёки овозини акс эттирмаслигидан жиддий хавотирда.
Мухолифат вакиллари ҳукумат овозларни сохталаштиришидан қўрқиб сайлов участкаларига ўз гувоҳларини жўнатишган. Аммо Гонсалес бошчилигидаги коалиция матбуот котибининг айтишича, кўплаб гувоҳлар сайлов участкаларидан кетишга мажбур бўлган.
Ижтимоий сўровлар Гонсалесга Мадуродан катта устунлик берган. Сайловчилар Уго Чавес даврида ва унинг ўлимидан кейин ҳокимиятни қўлга киритган Мадуро даврида ҳам йирик ўзгаришлардан умид қилиб келган. Аммо улар нафақт ижро этувчи ва қонун чиқарувчи, балки, суд ҳокимиятининг катта қисмини ўз назоратларига олган эди.
Эслатиб ўтамиз, Венесуэлада овоз бериш электрон тарзда ҳисобланади. Сайловчилар овоз бериш машинасида ўзларига маъқул келган номзодга овоз беради.
Электрон натижалар Миллий Сайлов Кенгаши штаб-квартирасига юборилади. Шу билан биргаликда машина қоғоз квитанцияни ҳам чоп эта олади. Ундан сўнг сайлов қутисига жойлаштирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг