Нигерда сув тошқини оқибатида 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди
Фото: Al Jazeera
Нигерда кучли ёмғирлар оқибатида содир бўлган сув тошқини 47 нафар инсоннинг ҳаётига зомин бўлди, 56,7 мингдан зиёд фуқаро жабрланди. Бу ҳақда Journal du Niger нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, чўл ва қуруқ иқлимга эга мамлакатда бир неча ҳафталардан буён тўхтовсиз ёмғир ёғиб, йирик гуманитар инқирозга сабаб бўлган.
Нигер дарёсининг сув сатҳи кескин кўтарилиб, кўплаб ҳудудларда тошиб кетган.
Офат 339 та аҳоли яшаш пунктига таъсир кўрсатган. Метеорологларнинг маълумотича, яқин кунларда об-ҳаво яхшиланиши кутилмаяпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг