Нидерландияда Янги йилдаги тартибсизликдан сўнг мушакбозлик таъқиқланиши мумкин
Ирландиядан кейин Нидерландияда ҳам оддий истеъмолчилар учун мўлжалланган пиротехника воситаларини (фейерверклар — байрам мушаклари) тақиқланиши кутилмоқда, шу билан бирга бошқа Европа Иттифоқи давлатларида ҳам чекловлар муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, Амстердамдаги тез ёрдам шифокори ва Нидерландия шошилинч тиббий ёрдам шифокорлари жамияти раҳбари Яра Баста-Бос сўзларига кўра, сўнгги байрам кунлари давомида 1200 нафардан ортиқ киши жароҳат олган, уларнинг учдан бири шифохонага ётқизилган, шунингдек, икки киши ҳалок бўлган. Унинг таъкидлашича, байрам мушаклари келтираётган зарар ҳозирги пайтда “ишониб бўлмас даражага етган”.
Сўнгги йилларда байрам мушаклари оқибатида оғир тиббий ҳолатлар кўпайган. Бир неча йил аввал Амстердамда шифокорлар портлаш натижасида кўзини йўқотган беморга ёрдам кўрсатишга мажбур бўлган. Шу сабабли Нидерландия ҳукумати 2026 йил охиригача маиший фейерверкларни тақиқлашни режалаштирмоқда. Агар қарор амалга кирса, Нидерландия Ирландиядан кейин Европада бундай чеклов жорий этган иккинчи давлатга айланади.
Маълумотларга кўра, Нидерландияда ўтган Янги йил кечасида ўт ўчирувчилар 4286 та ёнғин ҳолати бўйича чақирув қабул қилган. Айрим ҳудудларда полиция “мисли кўрилмаган зўравонлик”ни қайд этган, ҳатто Амстердамдаги XIX асрга мансуб черков ёнғинида бутунлай ёниб кетган. Ўт ўчирувчилар фейерверклар билан ҳужумга учраган, уларни ҳимоя қилиш учун тартибсизликларга қарши полиция жалб этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг