Нетаньяху Исроил президентидан афв сўради
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху коррупция айбловлари юзасидан афв сўради. Бу ҳақида BILD нашри маълумот берди.
Исроил президенти Исаак Герцогнинг идораси мамлакат бош вазири коррупция айбловлари бўйича афв сўраганини тасдиқлаган. Мазкур сўров Адлия вазирлигига юборилади ва у ерда ҳуқуқий хулоса тайёрланади.
Президент идораси бош вазирнинг ушбу сўрови салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху йиллар давомида коррупция бўйича тергов остида бўлган. У миллиардер танишларидан тахминан 174 минг евролик қимматбаҳо заргарлик буюмлари, юқори сифатли сигареталар ва пушти шампань каби дабдабали совғалар олганликда айбланмоқда. Нетаньяху доимо ушбу айбловларни рад этиб келган.
Мазкур иш АҚШ президенти Дональд Трампнинг эътиборида бўлиб турибди. Трамп Исроил президентини Нетаньяхуни афв этишга чақирган. Трамп Исаак Герцогга ёзган мактубида Исроил суд тизимининг мустақиллигини ҳурмат қилишини, аммо Нетаньяхуга қўйилаётган айбловлар сиёсий асоссиз деб билишини ёзган.
Исроилда Нетаньяхуни афв этиш имконияти ҳақидаги мунозаралар узоқ вақтдан бери давом этмоқда. Президент Герцог илгари ҳеч ким қонундан устун эмаслигини айтган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг