Нетаньяху «ҲАМАС» озод қилган исроиллик асирларнинг озиб кетганидан ғазабда

11:57 10 Февраль 2025 Дунё
264 0

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху «ҲАМАС» билан ўзаро тинчлик келишуви асосида озод қилинган исроиллик уч асирнинг озиб кетгани сабаб «ҲАМАС»га қарши жиддий таҳдидлар йўллади. Бу ҳақида «The Times of Israil» нашри хабар берди.

Унга кўра, озод этилган асирларнинг анча вазн йўқотганига гувоҳ бўлган Нетаньяху «ҲАМАС» ҳаракатини йўқ қилишга ваъда берган.

««ҲАМАС»нинг қанчалик раҳмсиз эканлигини кўрдингиз, улар бизнинг фуқароларимизни ўлдирган ва асирга олинганларни ҳақорат қилган», — дейди у.

Шунингдек, бош вазир асирликда қолаётган барча исроилликларни ватанига қайтариш учун ҳамма нарсага тайёрлигини билдирди. Шундан сўнг, Исроил ҳукумати ўзаро тинчлик келишувида фаол бўлган музокара гуруҳига асирлар хавфсизлигини кафолатлаш лозимлиги бўйича жиддий талаблар қўйган.

«Мен президент Трамп билан гаплашдим. Биз барча гаровга олинганларни қайтариш учун ҳеч нарсадан қайтмаймиз. Аммо у вақтда «ҲАМАС» деган ҳаракат мавжуд бўлмайди, биз уларни йўқ қиламиз», — деб қўшимча қилган Исроил бош вазири.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Исроил ҳукумати томонидан озод қилинган фаластинлик журналист Рула Ҳассанеин қамоқда ўтказган 10 ой муддати давомида унинг ёнига бирорта ҳам ташриф буюрувчиларга рухсат берилмагани, ҳатто, 9 ойлик фарзандини кўрсатишмагани ҳақида ҳикоя қилиб берганди.

Маълумот учун, журналист аёл Исроилнинг Ғазо ва Ғарбий Соҳилдаги ҳарбий тажовузлари ҳақида ёзган постлари учун Исроил ҳукумати томонидан ҳибсда сақланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?