Нетаньяҳу “Ҳизбуллоҳ” билан пайдо бўладиган ўт очишни тўхтатиш келишувига розилигини билдирди
Фото: AFP
Исроил вазирлар маҳкамаси сешанба куни Ливанда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув бўйича овоз беради. Бу ҳақда Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяҳу идорасига таяниб “CNN” нашри хабар бермоқда.
Нетаньяҳу якшанбага ўтар кечаси Исроил расмийлари билан хавфсизлик бўйича маслаҳатлашувлар чоғида “Ҳизбуллоҳ” билан пайдо бўладиган ўт очишни тўхтатиш келишувига розилигини билдирган.
Музокаралардан хабардор манбалар келишув олдинга илдамлаётгани аммо бир вақтда ўзаро ўқ отишлар келишувни пучга чиқариши мумкинлигидан хавотирини билдиришган. Шунингдек, душанба куни кечқурун музокаралар билан таниш бўлган Ливан расмийси ўт очишни тўхтатиш 24 соат ичида эълон қилинишига урғу берган.
Келишув яқинлашаётгани ҳақидаги хабарлар Исроилда турлича қабул қилинмоқда. Мамлакатнинг ўта ўнгчи Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир келишувни “катта хато” деб атади ва бу “Ҳизбуллоҳ”ни йўқ қилиш учун қўлдан бой берилган тарихий имконият бўлишини эслатган. Бен-Гвир узоқ вақтдан бери Ғазода Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича потенциал келишувларга барҳам бериш учун ҳаракат қилади. Нетаньяҳунинг Ғазодаги урушини бошқарган, июн ойида Исроилнинг уруш кабинетидан истеъфога чиққан Бени Ганц бош вазирни сулҳ битими тафсилотларини ошкора қилишга чақирди. «Буни билиш шимол аҳолиси, ҳарбийлар ва Исроил фуқароларининг ҳуқуқидир», — дейди Ганц. Шимолий Исроил аҳолисининг кўпи можаро туфайли кўчирилган, чегарага яқин Ливан жануби аҳолиси ҳам потенциал келишувдан хавотирда.
Исроиллик аҳоли ушбу маъсулияциз келишувни 2006 йилги урушни тугатиш учун имзоланган шартноманинг давоми деб билишади.
Америка Қўшма Штатлари элчиси Амос Хочштейн, Ливан Бош вазири Нажиб Микати ва музокараларда “Ҳизбуллоҳ” билан суҳбатлашган парламент спикери Набиҳ Берри келишув имзоланишининг айни вақти деб билишади.
АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган таклиф ҳарбий ҳаракатларни 60 кунга тўхтатишга эришишга қаратилган бўлиб, баъзи умидлар узоқ муддатли ўт очишни тўхтатишга асос бўлиши мумкин.
Душанба куни кечқурун Оқ уй миллий хавфсизлик вакили Жон Кирби Хочштейннинг музокаралари конструктив бўлганини очиқлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг