Нетаньяҳу Ғазо аҳолисини шошилинч тарк этишга чақирди

11:21 09 Сентябр 2025 Дунё
412 0

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу мамлакат армияси яқин кунларда Ғазо шаҳрига йирик масштабли ҳужум бошлашини маълум қилди. У маҳаллий аҳолини зудлик билан шаҳарни тарк этишга чақирди, деб хабар бермоқда ТАСС.

Нетаньяҳу сўзларига кўра, сўнгги кунларда Исроил армияси Ғазода бир неча кўп қаватли бинони йўқ қилди. Унинг таъкидлашича, мазкур иншоотлар ҲАМАС томонидан ҳарбий мақсадларда фойдаланилган.

— Бу ҳали асосий ҳаракатларнинг олдиндан тайёргарлиги, яъни Ғазо шаҳридаги қўшинларимиз амалга оширадиган ер устки манёврга муқаддима, — деди Исроил бош вазири. — Шу муносабат билан Ғазо аҳолисига яна бир бор мурожаат қиламан: «Эътибор беринг, сизлар огоҳлантирилгансиз, шаҳардан чиқиб кетинг!»

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Ғазо шаҳрини тўлиқ назоратга олиш ва ҲАМАСни батамом йўқ қилиш мақсадида катта ҳужум бошлаши ҳақида маълум қилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?