Учқизил мавзеси бағридаги марварид (Фото)
“Халқ сўзи online”. Мустақиллик байрами шодиёналари кунларида Термиз туманидаги Учқизил мавзесида “Термиз марвариди” замонавий дам олиш маскани фойдаланишга топширилди.
Мазкур йирик лойиҳа Президентимиз 2017 йилда Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида мутасаддиларга берган топшириғи асосида амалга оширилди. Қурилиш ишлари “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти, “Toʻpalang HPD holding” ҳузуридаги “Toʻpalang HPD Building” масъулияти чекланган жамияти томонидан олиб борилди. Натижада қисқа вақт ичида қаровсиз ва ташландиқ бўлиб қолган ҳудудда замонавий қиёфага эга кўркам иншоот қад ростлади.
Мазкур шифо масканида уч қаватли дам олиш биноси, оилавий ҳордиқ чиқарувчилар учун коттежлар, 100 кишилик 3D кинотеатр, шунингдек, 120 ўринли ресторан, ош маркази ҳамда махсус кабобхоналар барпо этилди. Бундан ташқари, болалар ва катталарга мўлжалланган сув ҳавзалари, мусиқали фавворалар, рақс майдонлари, Сангардакни эслатувчи шаршара ташриф буюрувчиларга олам-олам завқ улашиши турган гап.
Дам олиш масканида бир вақтда 200 кишига хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг