«Нейрокрафт» лойиҳаси ғолиблари муносиб тақдирланди

Раҳматжон БОБОЖОНОВ/«Халқ сўзи». Маълумки, Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш «Зиё Форум» фонди юртимиздаги навқирон авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, салоҳиятини ошириш ва ривожлантириб бориш мақсадида қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.
Қайд этиш жоизки, бу саъй-ҳаракатлар мамлакатимиздаги ёшларга оид давлат сиёсати билан уйғун равишда олиб борилмоқда ҳамда талабаларни қўллаб-қувватлаш, келажак учун салоҳиятли, ташаббускор кадрлар захирасини яратишда яқиндан кўмаклашмоқда.
Жорий йилнинг июн ойида фонд томонидан амалга оширилган «Нейрокрафт» лойиҳаси ҳам сўзимизнинг тасдиғидир. Мазкур лойиҳа ёшларни замонавий технологияларга жалб қилиш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишни кўзда тутади.
Лойиҳанинг биринчи оқими доирасида 20 нафардан зиёд иштирокчи таълим дастурида қатнашди. Улар 9 та устозлар дарслари (мастер-класс) орқали сунъий интеллект ва рақамли технологиялар соҳаларида билим ҳамда кўникмаларга эга бўлди. Бир ой давомида ёшлар фаол ўқиб-ўрганиб, янги билимлар олди ва уларни амалиётда қўллашни ўрганди.
Ўтган ҳафта лойиҳа ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилиб, энг фаол ва ташаббускор иштирокчилар ақлли соат, замонавий гаджет ва бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Ушбу лойиҳа унда иштирок этган ёшлар ҳаётида янги саҳифа очди ва, ишонамизки, бу келажакда ҳам ўз мевасини беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг