Неймар Роналдунинг «панжасига панжа урди»

«Ал-Ҳилол» юлдузи Неймар «Ал-Насср» сардори Криштиану Роналдунинг Саудия Про Лигаси «Ligue 1»дан кучлироқ эканлиги ҳақидаги гапларини қўллаб-қувватлади. Роналдунинг ушбу баёноти ўтган ойда Дубайда бўлиб ўтган «Globe Soccer Awards» тадбирида эълон қилинган эди. Неймар бу фикрга қўшилишини «CNN Sport» билан суҳбатда ошкор қилди.
Неймар Роналдони қўллаб-қувватлади ва Саудия Про Лигасини юқори баҳолади. У ўз фикрида шундай деди: «Ҳозирги кунда Саудия Про Лигаси кучаймоқда ва футболчилар даражаси Ligue 1ъдагидан яхшироқ. Саудия мени ижобий томондан ҳайратга солди – одамлар, шаҳарлар ва маданият ажойиб».
Неймар, шунингдек, Саудия Арабистонининг футбол соҳасидаги ривожланишига эътибор қаратди. У мамлакатнинг 2034 йилда Жаҳон чемпионатини қабул қилиши режалаштирилганини қайд этди. Унинг фикрига кўра, бу мамлакатнинг ривожланиш йўлидаги катта қадам бўлади.
Криштиану Роналдо Саудия Про Лигаси ҳақида гапирар экан, унинг об-ҳавоси ва рақобатбардош муҳитига урғу берди. У ўз сўзида шундай деганди: «Саудия Про Лигаси «Ligue 1»дан кучлироқ, бунга шубҳа йўқ. Агар ишонмасангиз, 38-40 даража иссиқда ўйнаб кўринг ва фарқни ҳис этинг».
Роналдунинг ушбу сўзлари Франциядаги баъзи футбол мутахассисларининг норозилигига сабаб бўлди. Собиқ Франция терма жамоаси аъзоси Эммануел Пети бу гапларни танқид қилиб, Роналдуни бундай изоҳлардан тийилишга чақирди. У Роналдонинг бундай баёнотлар билан ортиқча эътибор жалб қилаётганини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг