«Наврўз» ва Рамазон ҳайити муносабати билан қўшимча электропоезд қатнови йўлга қўйилади

14:25 04 Март 2025 Жамият
220 0

«Наврўз» ва Рамазон ҳайити муносабати билан юқори тезликда ҳаракатланувчи 775/776-сонли «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд» йўналишида қатновчи «Афросиёб» электропоезди қўшимча қатновни амалга оширади. Бу ҳақида «Temiryoʻlekspress» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, «Афросиёб» электропоезди жорий йилнинг 20, 21, 22, 23, 24, 25, 29, 30, 31 март ва 1 апрель кунлари қўшимча қатновни амалга ошириши белгиланган.

Поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

775-сонли «Самарқанд — Тошкент» йўналиши, Самарқанд 10:55 — Тошкент 13:15,

776-сонли «Тошкент — Самарқанд» йўналиши, Тошкент 13:56 — Самарқанд 16:14.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер