«Навоийуран» давлат корхонаси ESG рейтингини қўлга киритди

Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Халқаро «Sustainable Fitch» рейтинг агентлиги томонидан «Навоийуран» давлат корхонаси ESG рейтинги «3» даражасида, 55 балл кўрсаткич билан баҳолангани маълум қилинди. Ушбу баҳо корхонанинг масъулиятли бошқарув, барқарор ривожланиш ва очиқликка содиқлигини тасдиқлайди.
— Агентлик ўз ҳисоботида корхонамиз барқарорлик стратегиясини босқичма-босқич жорий этаётгани, миллий ва халқаро меъёрларга қатъий амал қилаётганини ижобий баҳолади, — дейди «Навоий уран» ДК ESG тамойилларини жорий этиш ва ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи Сардор Муродов. — Яъни корхонамизнинг экологик сиёсати, асосий кўрсаткичларнинг ошкора эълон қилиниши ҳамда охирги йилларда экологик ҳодисаларнинг қайд этилмагани ва радиоактив чиқиндиларни бошқариш Ўзбекистон Республикасининг «Радиацион хавфсизлик тўғрисида»ги Қонунига тўлиқ мос равишда амалга оширилиши, Соғлиқни сақлаш вазирлиги назорати остида олиб борилаётганлигини алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, ижтимоий йўналишда «Навоийуран» ДКнинг ички сиёсатлари, очиқлик даражаси ва сўнгги йилларда ижтимоий ҳодисалар қайд этилмаганлиги агентлик томонидан юқори баҳога сазовор бўлди. Бу эса корхона ходимлари учун хавфсиз ва тенг ҳуқуқли меҳнат шароитларини яратишга бўлган эътиборини кўрсатади.
Корпоратив бошқарувда эса компания миллий ва халқаро амалиётларга амал қилиши, Кузатув кенгаши раисининг ва Бош директор ваколатлари ажратилгани корхона бошқарувида мувозанат ва масъулиятни таъминлашда ижобий омил сифатида қаралди.
Мазкур ESG рейтинг Янги Ўзбекистон барқарор ривожланиш мақсадларига эришишида «Навоийуран» давлат корхонаси ҳам салмоқли ҳисса қўшаётган ишончли ва барқарор компаниялар сафидан ўрин эгаллаётганини белгилаб беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг