Навоийнинг икки туманига янги ИИБ бошлиқлари тайинланди

Фото: Навоий ИИБ
Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан Навоий вилоятининг икки туманига янги ИИБ бошлиқлари тайинланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Буйруққа кўра, Жўраев Ҳусниддин Нуриллаевич Томди тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.
Жўраев 1979 йилда Навоий вилояти, Нурота туманида туғилган. Маълумоти олий, 2001 йилда ИИВ академиясини, 2012 йилда ИИВ Академияси Олий академик курсини тугатган.
У мазкур тайинловга қадар Учқудуқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг 1-ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, тегишли буйруқ билан Икромов Азиз Юсуф ўғли Кармана тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.
Азиз Икромов 1982 йилда Навоий вилояти, Кармана туманида туғилган. Маълумоти олий, 2005 йилда ИИВ академиясини, 2015 йилда ИИВ Академияси Олий академик курсини тамомлаган.
Ушбу тайинловгача у Томди тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг