«Навоийдан 100 садаф» мобиль иловаси яратилди
Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан «Навоийдан 100 садаф» мобил иловаси ишлаб чиқилди. Унинг муаллифи Тошкент давлат шарқшунослик университети битирувчиси Нурилло Тухтасинов, Учтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати ходими Уфора Ҳабибуллаева ва Тошкентдаги Амити университети талабаси Сардорбек Талъатовдир.
Қайд этилишича, мобил иловада Ҳазрат Навоийнинг 80 та сара ғазали ва 20 та гўзал рубоийси ҳам матн, ҳам аудио шаклда ўрин олган. Ғазал ва рубоийлар аруз вазнида битилгани инобатга олинса, уларнинг аудио шаклда ҳам жойланганлиги фойдаланувчига ғазал ва рубоийларни тўғри ўқиш кўникмасини шакллантиришга хизмат қилади.
Шунингдек, иловада қўшимча равишда ғазаллар бандлари иштирокида интерактив ўйин ҳам берилган. Бу фойдаланувчи учун қизиқарли бўлиш билан бирга, ғазалларни қай даражада ёдлаб олганини билиб олиш имконини беради.
Ҳозирги кунда, мобиль илова таркибига Навоий ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ қизиқарли тест бўлимини қўшиш ишлари якунланган.
Шу билан бир қаторда, мобиль илова интерактивлигини ошириш учун Навоийнинг «Лисон-ут-тайр» асари асосида ўзига хос пазлли ўйин қўшиш ишлари олиб борилмоқда.
Таъкидланишича, илова тез кунда «App Story» ва «Play Market» платформаларига жойлаштирилади ва барча учун бепул юклаб олиш имконияти бўлади.
Дастур муаллифларининг айтишича, «Навоийдан 100 садаф» иловаси ёшларимизни Навоий ҳаёти ва ижодига доир саводхонлигини оширишда инновацион ечимлардан бири бўлиши аниқ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг