Навоийда яна бир автобус йўлдан чиқиб кетдими?
Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятида автобус йўлдан чиқиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазкур ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 31 январь куни Томди тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган А-379 автомобиль йўлининг 192-193 километрлари оралиғида «Навоий-Зарафшон» йўналишида ҳаракатланиб келаётган корхоналардан бирига тегишли бўлган «Isuzu» русумли юк транспорт воситаси ҳайдовчининг чалғиши туфайли йўлдан чиқиб кетган.
Билдирилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати ва вафот этганлар йўқ. Ҳозирда ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 январь куни Навоий вилоятининг айнан Томди туманида ичида 47 нафар йўловчиси бўлган автобус ағдарилиб кетган эди. Ҳодиса оқибатида йўловчи сифатида кетаётган 2 нафар фуқаро олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Яна 9 киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан тиббиёт муассасаларига ётқизилган.
Бундан ташқари, мазкур воқеадан 12 кун ўтиб, 17 январь куни Томди туманида яна бир йўловчи автобуси ағдарилиб кетди. Ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро жабрланган. Улар Зарафшон шаҳар тиббиёт бўлимига етказилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг