Навоийда ноқонуний олтин қазиётган 4 киши заҳарланиб ҳалок бўлди. 3 киши эса жонлантириш бўлимида

Навоийда «Олтинсой» тоғ тизмасидан ноқонуний олтин қазиётган 4 киши заҳарланиб ҳалок бўлди, яна 3 киши туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 12 июнь куни Хатирчи туманида яшовчи 7 киши «Олтинсой» тоғ тизмасидан тилла қуми қазиб олиш мақсадида борган ва чуқурликка тушиб, «электродвижок»дан чиққан ёқилғи тутунидан заҳарланиш оқибатида уларнинг 4 нафари воқеа жойида вафот этган. Яна 3 нафар фуқаро туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Хатирчи туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, ноқонуний равишда тилла қумларини қазиб олувчиларни аниқлаш ва бу каби ноқонуний ҳаракатларнинг олдини олиш юзасидан мунтазам равишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тадбирлар ўтказилиб, аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг