Навоийда ҳам пластик шаклдаги кадастр паспорти берила бошланди

19:22 13 Октябр 2021 Жамият
615 0

Фото: "Халқ сўзи"

Навоийда ҳам пластик шаклдаги кадастр паспорти берила бошланди.

Энди фуқаролар ва тадбиркорлар Навоий вилоятидаги барча туман ва шаҳар Давлат хизматлари марказидан пластик шаклдаги янги намунадаги кадастр паспортини биргина мурожаатлари орқали оладилар.

Кадастр паспорти электрон кўринишга эга бўлиб, кўчмас мулк объекти тўғрисида барча маълумотларни ўз ичига олади. Жумладан, кадастр рақами, кўчмас мулк объектининг эгаси, ЖШ ШИР (жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами), кўчмас мулк объектининг тури, кадастр схемаси ва ҳоказо.

Янги намунадаги кадастр паспортида QR-код тизими мавжуд бўлиб, ушбу тизими орқали мулкдорлар ваколатли ташкилотларга мурожаат қилмасдан, кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотларни исталган вақтда уяли телефондаги махсус иловалар орқали олишлари мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер