Навоийда чиқиндилар Хитой технологияси асосида қайта ишланади
Хитой Халқ Республикасининг “Sinoma Energy Conservation International Investment Co.,Ltd” компанияси томонидан Навоий вилоятида қуввати 300 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси, қуввати 75 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизими ҳамда ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Бугун Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов ушбу компания раиси ва бош директори Зуо Даюн бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

— Компания йирик ишлаб чиқариш корхоналарида атмосферага заҳарли чиқиндилар ташлашни камайтириш, чўлланишнинг олдини олиш ва чўл ерларида яшилликни кўпайтириш бўйича энг замонавий лойиҳаларни амалга оширади, — дейди вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бош мутахассиси Элёр Жумаев. — Музокараларда мазкур масалаларда “Sinoma Energy Conservation International Investment Co.,Ltd” компанияси яқин кунларда Навоий вилоятига замонавий ускуналар ва етакчи мутахассисларини юбориши бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, музокараларда Навоий вилоятида чиқиндини қайта ишлаш орқали қайта тикланадиган электр энергия ишлаб чиқариш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, энергия тежовчи муҳандислик, тоза энергияга инвестициялар, тоғ-кон саноати, нометалл маҳсулотларни қайта ишлаш орқали саноатда ишлатиладиган эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини ҳамкорликда амалга ошириш масаласи ҳам муҳокама этилиб, бир қатор дастлабки келишувларга эришилди.
Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг