Навоийда 2-синф ўқувчисини автомобиль босиб кетди
Ижтимоий тармоқда болани автомашина босиб кетгани акс этган видео тарқалди. Навоий вилояти ЙҲХБ хабарларга муносабат билдирди.
Унга кўра, жорий йилнинг 1 июль куни соат 19:20ларда Хатирчи тумани ҳудудидан ўтган автомобиль йўлининг 127 километрида ҳаракатланиб бораётган «BYD Song Plus Champion» русумли автомашинаси тўсатдан югуриб чиққан пиёдани уриб юборган.
Ҳодиса натижасида вояга етмаган, 2-синф ўқувчиси олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг