“Навоий” ЭИЗда фармацевтик корхона қурилади

11:48 29 Октябр 2021 Жамият
478 0

Фото: Халқ сўзи

“Навоий” эркин иқтисодий зонасида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Хитой Халқ Республикаси Фанлар Академияси билан ҳамкорликда “China-Uzbekistan Medicine Technical Park” хорижий корхонаси томонидан “Фармакологик фаол моддаларни ишлаб чиқариш заводини қуриш” лойиҳаси устида амалий ишлар бошланди.

Умумий қиймати 11,5 миллион АҚШ долларига тенг ушбу лойиҳага кўра 120 кишининг бандлиги таъминланиб, дастлабки босқичда 14 турдаги дори субстанциялари ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда.

“China-Uzbekistan Medicine Technical Park” хорижий корхонаси вакиллари билан вилоят иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишни янада ошириш масалалари муҳокамаси доирасида яна қатор истиқболли лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер