“Навбаҳор”га янги мураббий тайинланди
Ўзбекистондаги таниқли футбол мутахассисларидан бири Сергей Иванович Лушан Наманганнинг “Навбаҳор” футбол клуби бош мураббийи сифатида иш бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Янги мураббий вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси раиси Шавкат Абдураззоқов иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда клуб аъзоларига расман таништирилди.
Маълумот ўрнида, Сергей Лушан 1973 йил 14 июнда Тошкент шаҳрида туғилган. У фаолияти давомида юртимизнинг “Маъданчи” (Бекобод) ва “Бунёдкор” (Тошкент), шунингдек, Россиянинг бир қатор жамоаларида тўп сурган.
Лушан мураббийлик фаолияти давомида 2014-2023 йилларда Ўзбекистон (“U-19”) ўсмирлар терма жамоаси, “Бунёдкор” (Тошкент), “Сўғдиёна” (Жиззах), “Динамо” (Самарқанд), Беларуснинг “Шахтиёр” (Солигорск), “Шахтиёр” (Петриков) жамоаларида ишлаган. У сўнгги пайтларда, Одил Аҳмедов футбол академияси директори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор”ни 2021 йилдан буён бошқариб бораётган Самвел Бабаян Ўзбекистон Суперлигасининг 2024 йилги мавсуми биринчи даврасидаги қатор муваффақиятсиз натижалардан сўнг ўз лавозимини тарк этганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг