НАТО ядровий қуроллар машқларини бошлайди

16:39 10 Октябр 2024 Дунё
261 0

Фото: Reuters

Шимолий Атлантика альянси (НАТО) 14 октябрь куни “Steadfast Noon” йиллик ядровий қуроллар машқларини бошлайди. Бу ҳақда НАТО бош котиби Марк Рютте Буюк Британия бош вазири Кир Стармер билан учрашиш учун Лондонга келганида журналистларга маълум қилди.

“Душанба кунидан бошлаб НАТО “Steadfast Noon” маневрларини бошлайди”, деди у.

Ушбу машқлар ҳар йили НАТОнинг ядровий ва ядровий бўлмаган давлатларининг ўнлаб самолётлари иштирокида ўтказилади ва тактик ядро зарбаларини симуляция қилади.

Қайд этилишича, маневрлар бортда ядро қуроли билан парвозларни назарда тутмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?