НАТО Калининградда ва Исроил Ғазода тураржой қурмоқчи (+видео)

НАТО Калининград анклавида серқатнов бўлиб қолди
НАТО Россиянинг шимоли-ғарбий чегаралари бўйлаб, хусусан, стратегик Калининград анклави атрофида кузатувни кучайтирди.
Америка ва Британия разведка самолётлари Полша ва Литва ҳаво ҳудудидан фойдаланиб, Россия чегаралари бўйлаб бир нечта жосуслик парвозларини амалга оширган.
Бу кучайтирилган мониторинг НАТОнинг Финляндия ва Швеция иттифоққа қўшилиши ортидан Болтиқ денгизи минтақасида кенгайган текширувларининг бир қисми сифатида талқин қилинмоқда.
«НАТО кўли» деб аталадиган Болтиқ денгизи Россиянинг Болтиқ флоти жойлашган Калининград ва Санкт-Петербург орқали Атлантика океанига чиқиш йўли бўлганлиги боисдан ҳам Москва учун аҳамиятли ҳудудлар ҳисобланади. «Бу икки томон ўртасидаги кескинлик кучайиб бораётганини кўрсатади», деб ёзган халқаро нашрлар.
Ушбу ҳаракатлар НАТО шартномасининг 5-моддасига мувофиқ кенг кўламли ҳарбий можарога олиб келмасдан, НАТО мамлакатларини беқарорлаштиришга қаратилгани писанда қилинаётган бўлсада, бу Россиянинг кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлари фонида қораланмоқда.
Ушбу миссияларда иштирок этган Британия ва Америка разведка самолётлари НАТОнинг муҳим минтақаларда, жумладан Болтиқ денгизи ва Қора денгизда разведка маълумотларини тўплаш бўйича катта саъй-ҳаракатларининг бир қисмидир. Шунга қарамасдан, бундай «серқатновлик» потенциал тўқнашувларни юзага келтириши мумкин.
ҲАМАС Ғазо бўйича янги музокараларда қатнашишдан бош тортмоқда
ҲАМАС вакилининг маълум қилишича, Исроил музокаралар ниқоби остида уруш олиб боришда давом этаётганлиги учун ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларда қатнашишни истамайди. Исроил эса музокараларда иштирок этишга тайёрлигини тасдиқлади.
Аввалроқ Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ташқи разведка хизмати «Моссад» ва Бош хавфсизлик хизмати «Шин-Бет» раҳбарлари музокаралар учун Қатар пойтахтига боришини маълум қилган эди.
Исроил босиб олинган ҳудудларда янги аҳоли пунктлари қуришга қарор қилганлиги айтилмоқда. «Исроилнинг бирорта рақиби ва бирорта ҳам анти-ционист янги турар-жой қурилишини тўхтата олмайди, биз Фаластин давлати ҳақидаги хавфли ғояга қарши курашамиз», деган Исроил молия вазири Бесалел Смотрич.
Украина президенти офиси раҳбари Михаил Подоляк Курск вилоятидаги операциядан кўзланган мақсадларни маълум қилди.
«Улардан бири Россия Федерациясининг ҳарбий ва фуқаролик раҳбарияти тезкор, самарали қарорлар қабул қилишга қодир эмаслигини ҳамда ўз ҳаракатлари билан вазиятни тўлиқ назорат қила олмаслигини яна бир бор исботлашдир. Бундан ташқари, Украина мамлакатнинг чегара ҳудудлари хавфсизлигини таъминлаш учун Россия артиллериясини керакли масофагача суриб чиқармоқчи», дея изоҳ берди Подоляк.
Буюк Британия ҳукумати ўз иттифоқчиларини Украинага Россия ҳудудига 250 кмгача учадиган «Storm Shadow» қанотли ракеталари билан зарбалар беришга рухсат бериш зарурлигига ишонтирмоқда. Шунингдек, Германия ҳам Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишини, Финляндия ва Полша Курскка бостириб кириш ҳуқуқини қўллаган.
Курскдаги вазият. Таҳлилчилар нима демоқда?
Ўтган ҳафта Украина қўшинлари Россиянинг Курск вилоятига қилган ҳужумини кремлпараст шарҳловчилар НАТО томонидан ишлаб чиқилганлигига даъво қилади. Электр ва сув ўчирилиши ортидан аҳоли уйларини тарк этишга мажбур бўлган.
Маҳаллий Телеграм каналлари Россиянинг турли шаҳарларида бепул турар жой таклифларини кўпайтирди ва ҳукумат эвакуация қилинганларга компенсация сифатида бир марталик 100 доллардан сал кўпроқ маблағ таклиф қилган. Баъзи бир жиддий шикастланганларга эса 6500 АҚШ доллари берилиши айтилган.
Кремль билан ҳамнафас бўлган Россия оммавий ахборот воситалари украиналикларнинг муваффақиятини беихтиёр тан олди. «Зеленский режими кучли қадам ташлади, натижада биз учун унчалик маъқул бўлмаган хулоса ва оқибатлар олиб келди», деган россиялик журналист.
«Украина Қуролли Кучларининг ҳаракатлари нафақат уларнинг юқори профессионаллигидан, балки Украина раҳбариятининг ижодкорлигидан ҳам далолат беради. Чунки улар ҳеч ким кутмаган ишни қилишди. Уруш манзарасини бутунлай ўзгартириб юборди», деб ёзади Кремлни танқид қилиб турадиган сиёсатчи Леонид Гозман «Новая газета» газетасида.
Гозманнинг таъкидлашича, Россия фуқаролари ҳалигача украиналикларга оммавий қаршилик кўрсатмаган ва Россиянинг мудофаа қобилияти ҳақида салбий фикрлар билдирган. Россия чегарачилари ҳақиқий таҳдидларга қарши туришга қодир эмаслар, турли рус гвардиялари тинч намойишчиларга қарши курашни қойиллатишади қуролли бандитларга қарши чиқишни эса хоҳлашмайди. Шунингдек, у генераллар ҳақида фикр билдирар экан, улар бошқа мамлакатларга ҳужум қилишни қойиллатиши лекин ўзларини ҳимоя қила олмаслигини қўшимча қилган.
Россия оммавий ахборот воситалари Украина армиясини тинч аҳолини нишонга олганликда, тез ёрдам машинасига учувчисиз ҳаво ҳужуми уюштиргандан сўнг унинг ҳайдовчиси ва бир фельдшер ўлдирилишида айбламоқда. Шунингдек, Украина аскарлари Куриловка қишлоғида машиналарга қарата ўт очиб, ҳомиладор аёлнинг ўлимига сабабчи бўлгани, тинч аҳолини эвакуация қилишда ёрдам бераётган кўнгиллиларни асирга олгани ҳақида хабарлар бор.
«Россия-1» телеканалидаги ўзининг ток-шоусида Путин билан дўст бўлган телебошловчи Владимир Соловёв босқинни уюштирганликда Украинанинг ғарблик иттифоқчиларини айблади.
«Бу операцияни Зеленский ёки унинг штаб-квартираси ташкил қилмагани аниқ. Ушбу операция НАТО мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. Уларнинг имзо услуби аниқ кўринади. Кўплаб ёлланма аскарлар, шунингдек, ҳозиргача ҳимояланган бўлинмалар ҳам иштирок этмоқда», деган у. Шунингдек, телебошловчи Телеграм каналлар ва оммавий ахборот воситаларини ваҳима қўзғатганликда айблаган.
Истеъфодаги подполковник Роман Шкурлатов «Известия» газетасига душман бир нечта мақсадларга эга бўлишни мақсад қилган.
«Биринчиси, ғарблик ҳомийлари ва раҳбарларига Украина Қуролли Кучлари нафақат чекиниши, балки қандайдир натижалар ҳам бериши мумкинлигини кўрсатиш. Иккинчи эҳтимолий мақсад музокараларда савдолашиш учун Курск вилояти ҳудудида таянч пунктини қўлга киритишга уриниш. Учинчиси, бизни бошқа йўналишларни очиб, Курск яқинидаги захираларни тортиб олишга мажбурлашга ҳаракатдир. Аммо улар бу борада муваффақият қозона олмаслиги аниқ. Чунки фойдаланилмаётган захираларимиз етарлича», деган Шкурлатов.
Халқаро ҳамкорлик ва ҳамкорлик маркази асосчиси Алексей Малининнинг «Al Jazeera»га айтишича, Россия нуқтайи назаридан Курскга бостириб кириш тинчлик музокараларига тескари самара беради.
«Украина қўшинларининг Курск вилоятига бостириб кириши Украина ўзининг музокаралардаги позициясини мустаҳкамлашни мақсад қилганини кўрсатади. Бироқ, бу ҳаракат музокаралар жараёнини яқинлаштириш учун ҳеч қандай ёрдам бермайди. Аксинча, музокараларни кескин кечиктиради. Ҳозирда музокаралар ҳақида аҳоли пунктлари ва тинч аҳолининг даҳшатли бомбардимонидан кейин аввалгидек хотиржам гапира олмаймиз.», деди у.
Малининнинг қўшимча қилишича, Курскдаги вазият ҳал бўлгач, рус ҳарбийлари интенсив ҳужум билан жавоб қайтаради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг