НАТО давлатлари мудофаа харажатларини кескин даражада оширишга киришди
Архив фото
НАТО давлатлари АҚШ президенти Дональд Трампнинг ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизини сарфлаш талабини юмшата оладиган тарзда мудофаа харажатларини сезиларли даражада ошириш бўйича келишувни ишлаб чиқишга киришди. Бу ҳақда «Bloomberg» манбаларга таяниб хабар бермоқда.
«Ҳарбий альянсдаги музокарачилар НАТОнинг июнь ойида Гаагада бўлиб ўтадиган саммити олдидан 2032 йилгача мудофаа ва мудофаа билан боғлиқ харажатлар учун ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизига эришиш йўлида муваффақиятга эришмоқда», — дейилади материалда.
НАТО ташқи ишлар вазирлари чоршанба ва пайшанба кунлари Анталияда бўлиб ўтадиган йиғилишда ташаббусни муҳокама қилади. Юқори мартабали европалик дипломатга кўра, муҳокама қилинаётган вақт оралиғида харажатларнинг бундай кескин ўсиши катта муаммо бўлади. Аммо кўпчилик Кремлга кучли сигнал бериш учун бу ҳаракатни зарур, деб ҳисобламоқда.
Таъкидланишича, НАТОга аъзо 32 давлатдан ҳеч бири, жумладан, АҚШ ҳам бу чегарага эришмагани ҳисобга олинса, Трамп талаб қилган миқёсдаги мудофаа харажатлари бўйича келишув Ғарб иттифоқчиларининг Совуқ уруш тугаганидан бери харажатларидаги энг катта ўсиш бўлади.
Аввалроқ, НАТО бош котиби Марк Рютте альянс давлатларининг ҳарбий харажатларини ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизигача ошириш йўлини топганини билдирганди. Унинг режаси мудофаа харажатларини ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизидан 3,5 фоизига, бошқа хавфсизлик харажатларини эса ялпи ички маҳсулотнинг 1,5 фоизигача оширишдан иборат.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг