«Насаф» клуби Осиёнинг амалдаги чемпиони билан дуранг ўйнади
Бугун, 16 ноябрь куни аёллар клублари ўртасидаги Осиё Чемпионлар лигаси мусобақаси старт олди. Куннинг марказий баҳсларидан бирида Ўзбекистон чемпиони — Қаршининг «Насаф» жамоаси мусобақанинг амалдаги ғолиби, Хитойнинг «Вухан Жиангда» клуби билан куч синашди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Ҳисоб учрашувнинг 16-дақиқасида очилди. «Насаф» аёллар жамоасининг африкалик легионери Грейс Адамс нохуш тарзда ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Нилуфар Қудратова аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.
Биринчи бўлим 1:1 ҳисобида якунланди. Иккинчи бўлим қанчалик шиддатли ўтмасин, ҳисоб ўзгармади.
Шу тариқа «Насаф» аёллар жамоаси Осиёнинг амалдаги чемпиони билан дуранг натижа қайд этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг