Наманганлик ўқитувчи Президент совғаси — автомобиль билан тақдирланди
Ўқитувчи ва мураббийлар куни олдидан давлатимиз раҳбарининг таълим соҳаси ходимлари билан ўтказган видеоселектор орқали мулоқотида Тўрақўрғон туманидаги 37-умумтаълим мактабининг инглиз тили ўқитувчиси Нодира Набиева ҳам фаол иштирок этди.
Ёш бўлишига қарамасдан катта ютуқларга эришган иқтидорли қиз талабалик давридан республика олимпиадалари ғолиби, Навоий номидаги стипендия соҳиби бўлган. Унинг 50 га яқин илмий мақолалари халқаро журналларда чоп этилган. Тайёрлаган қўлланмаси эса Германияда электрон китоб сифатида нашр қилинган ҳамда АҚШнинг Галлодет университети томонидан 5 минг долларга сотиб олинган.

Яқинда “Энг маънавиятли ёш ўқитувчи” танлови ғолиби бўлган Н.Набиева 15 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланган эди. Айни пайтда у мактабда дарс бериш билан бирга 300 дан ортиқ ёшларга тил ўргатмоқда.
Президент совғаси сифатида иқтидорли муаллимага замонавий автомобиль туҳфа этилди. Нодира Набиева энди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида педагог сифатида фаолият юритади.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг